Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу ердаги ишончлилик обрў ёки мартаба эмас, молиявий, яъни кишининг тўғрилигига, ҳалоллигига бўлган ишончдир. Чунки ишонч сўзи тижорат ва ширкат соҳасида ишлатилади. Унинг молиявий тарафи, яъни кишининг тўғрилиги ва ҳалоллиги назарда тутилади. Шунга кўра, кимки, ўта аслзода, обрўли бўлгани билан, тўғри, ҳалол бўлмаса, тижорат ва ширкатда у ишончли дейилмайди. Масалан, кимдир вазир, бадавлат, катта савдогар бўлгани билан, тўғри, ҳалол бўлмаса, уни молиявий тарафдан ишончли, деб бўлмайди. Чунки у бозордан пулини бермасдан ҳеч нарса ололмайди. Гоҳида ўта камбағал кишига ҳам тўғрилиги ва ҳалоллиги туфайли савдогарлар ишониб, пули бўлмаса-да товар берадилар. Шунга асосан, вужуҳ ширкатидаги ишончлилик обрў-эътибормас, тўғрилик ва ҳалолликдир. Шунга кўра айрим ширкатларда рўй бераётган бирон-бир вазирни ҳеч қандай пул ёки ҳаракат сарфламасада жамиятдаги мартабасидан фойдаланиб, ширкатнинг муаммоларини осонлаштириш учун шерик қилиб олиш ва унга фойдадан улуш ажратиш вужуҳ ширкатига кирмайди. Исломдаги ширкат бундай қилишни ўзига сиғдиролмайди. Бундай шерикчилик мумкин ҳам эмас, бундай шахс шерик ҳам ҳисобланмайди. Унинг ширкатдан бирон нарсани олиши ҳалол бўлмайди ҳам.
Муфоваза ширкатиМуфоваза ширкатида шериклар ўтган ҳамма ширкатларда, яъни инон, тан, музораба ва вужуҳ ширкатида шериклик қиладилар. Масалан, бир одам икки муҳандисга савдо-сотиқ мақсадида иморатлар қуришлари учун музорабага пул берди. Улар ўзларидагидан кўра кўпроқ пулни айлантирмоқчи бўлиб, савдогарларнинг уларга билдирган ишончидан фойдаланиб, пул
10-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|